7:49 | 25.02.24

                       

Наманганлик ўқитувчи синф хонасини ўз ҳисобидан жиҳозлади

Учқўрғон туманидаги 2-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Дилшод Мухторов таълим масканида хайрли ишни бошлади. У информатика ва робототехника хоналарини 16 дона парта ва 40 та стул билан таъминлади.

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси Дилшод Мухторов синф хоналарини ўз ҳисобидан жиҳозлади. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, педагогнинг ўқувчилари ҳар йили фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб келади. Жумладан, собиқ битирувчи Ҳожиакбар Муродуллаев информатика мусобақасида иштирок этиб, грант асосида ўқишга кирган.

Шунингдек, «Robot-uz 2023» халқаро олимпиадасида таълим муассасасининг 6-синф ўқувчилари жамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаган. Педагогик фаолияти орқасидан 12 миллион сўм маош олаётган мутахассис мактабда хайрли ишга қўл урган.

Фото: Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати

«Ўқувчиларнинг пухта билим олиши ва IT соҳасидаги кўникмаларини чуқур ўзлаштириши учун информатика ва робототехника хоналарини ўз ҳисобидан замонавий 16 дона парта, 40 та стул ва бошқа жиҳозлар билан таъминлади. Бу эса ёшларнинг билим олишга бўлган иштиёқини янада ортишига замин яратади», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: