21:38 | 03.01.24

                       

Навоий-Москва йўналишидаги самолёт Хоразмга қўнишга мажбур бўлди

Самолёт Тошкент вақти билан соат 18:42 да Урганч аэропортига қўнди.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9617 рейси билан Навоий-Москва йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, Урганч халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бунга йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган.

Бортида жами 107 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 18:42 да Урганч аэропортига қўнди. Аҳволи ёмонлашган ушбу Ўзбекистон фуқароси рейсдан олиниб, Урганч шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Маҳаллий вақт билан соат 19:51 да самолёт Москванинг «Внуково» аэропортига учиб кетган.

Аввалроқ, «Ню-Йорк – Тошкент» самолёти Россияга фавқулодда қўнишга мажбур бўлгани, бортдаги маст ҳолатда бўлган эркак эса Тошкентга олиб келингани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: