9:45 | 09.02.24

                       

Навоийда МЧЖ раҳбари фуқаронинг ўқишини «перевод» қилиш эвазига салкам 4 минг доллар олгани аниқланди

Кармана туманида фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб, кейинчалик Ўзбекистондаги ОТМга кўчириб бериш эвазига 2 минг доллар ва 20 млн сўм олаётган МЧЖ раҳбари қўлга олинди.

Навоий вилояти Кармана туманида фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб, кейинчалик Ўзбекистондаги ОТМга кўчириб бериш учун пора олган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Sh.A.» МЧЖ раҳбари Ш.Т. фуқаро М.Ш.ни  Қирғизистондаги университетга 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши ҳамда ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига кўчириб беришни ваъда қилгани аниқланди. У бунинг эвазига 2 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: