8:51 | 13.02.24
Хатирчи туманида фуқаролар сой сел йўли ҳудудида ноқонуний равишда табиатда кенг тарқалган қум-шағал юклаб чиқаётган ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 млн сўмдан кўпроқ жарима белгиланди.
12 февраль куни Хатирчи тумани экология бўлими давлат инспекторлари томонидан «Тинчлик» ҳамда «Олтинобод» маҳалласи ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида «Тинчлик» маҳалласининг «Шағалон» қишлоғидаги фуқаро С.Х. ҳамда фуқаролар Д.Ш, М.Н. «Олтинобод» маҳалласидан оқиб ўтувчи сой сел йўли ҳудудида ноқонуний равишда табиатда кенг тарқалган қум-шағал юклаб чиқаётган ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима ҳамда 600 минг 23 сўм табиатга етказилган зарар белгиланиб, юклаган қум-шағалларни ортилган жойига тўктирилди.
Шунингдек, 2024 йилнинг 9 февраль куни Хатирчи тумани «Кўксарой» маҳалласида рейд тадбири давомида фуқаро С.Н ноқонуний равишда табиатда кенг тарқалган қум-шағал юклаб чиқаётган ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми билан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: