13:30 | 05.06.24

                       

Навоийлик аёл уч нафар эгизак дунёга келтирди

Навоийлик аёл уч нафар эгизакни дунёга келтирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аёлнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Зарафшонлик аёл уч эгизак фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2024 йил 3 июнь куни Зарафшон шаҳрида яшовчи 34 ёшли Х. Хамраева ва унинг турмуш ўртоғи А. Аҳмадовлар бир йўла 3 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида гўдакларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланди. Кесарча усулда, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 2555, 2115 ва 2055 граммлик 3 нафар, бир нафар қиз ва икки нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

«Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг парвариши ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бу жорий йил Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида уч нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир», — дейилади хабарда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: