23:00 | 19.07.21

                       

Навоийда маданий бойликларни четга олиб кетаётган икки фуқаро ушланди

Улардан 14 та танга ва 8 дона қоғоз купюралар топилган

Навоий вилоятидаги божхона постида икки номаълум шахс сумкасида маданий бойликлар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳолат Навоий вилояти божхона бошқармаси «Навоий аэропорти» чегара божхона постида содир бўлган. Шу пост орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро П.С. ва Д.Т.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган ва шахслар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Унда аниқланишича, фуқароларга тегишли сумка ичида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 14 дона танга ва 8 дона қоғоз купюра борлиги маълум бўлган.

Хабар қилинишича, улар «Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги 678-I-сонли Қонуннинг 8-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги «Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Низом талабларини бузишга уринишган ва улар купюраларни ноқонуний тарзда олиб чиқишга уринишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидагн божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда қадимий тангаларни Россияга олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкентда эркак қарийб 57 миллион сўмлик қадимий тангаларни сотаётгани аниқлангани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: