9:43 | 05.03.24

                       

Наврўз арафасида барча ҳудудларда умумхалқ ҳашарлари ўтказилади

Республика ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилган умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.

Шавкат Мирзиёевнинг «2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатда «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада кенг нишонланади.

Бундан ташқари, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирлар амалга оширилади, республиканинг барча ҳудудларида, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилган умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.

Жойларда Наврўз умумхалқ байрамининг барча тадбирлари миллий қадрият ва анъаналар ҳамда замонавий тажрибалар асосида юқори савияда, оммавий сайиллар шаклида ташкил этилади. Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: