8:11 | 21.05.24

                       

«New World Technologies (NWT) JSC» компанияси Ўзбекистонга инвестор бўлади

«New World Technologies (NWT) JSC» компанияси Ўзбекистонга инвестор бўлади. Экология вазири биринчи ўринбосари компания бош директори билан учрашди.

Чехия компанияси билан саноат чиқиндиларини қайта ишлаш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Экология вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Экология вазирлигида Чехия Республикасининг «New World Technologies (NWT) JSC» компанияси бош директори Давид Витек билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда Экология вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигидаги соҳа мутасаддилари иштирок этди.

Учрашув доирасида делегация масъул вакиллари томонидан компания фаолияти ҳақида тўхталиб ўтилган. Хусусан, чиқиндиларни бошқариш, қайта ишлаш орқали ундан энергия олиш ва йирик биогаз станциялари, иссиқхоналар ривожига қаратилган фаолият юзасидан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга доир истиқболли лойиҳалар юзасидан сўз юритилди. Бунда автомобиль шиналарини ёқиш орқали олинадиган энергия ва унинг сарфи, заводнинг истеъмоли каби масалалар муҳокама қилинди.

Экология вазирлиги матбуот хизмати

Жараёнда компания вакиллари республикада экология, айниқса, чиқиндиларни бошқариш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик бўйича қатор мақсадлари борлигини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган қулай имкониятлар ва солиқ имтиёзлари ҳақида компания вакилларига батафсил маълумотлар берилди.

Экология вазирлиги матбуот хизмати

Қолаверса, вазирлик компания мақсадларига хайрихоҳ эканлигини билдирди. Шу билан бирга, «ноль чиқинди» тамойили асосида барча туман ва шаҳарларда аҳоли ўртасида чиқиндиларни саралаш маданиятини юксалтириш баробарида уни қайта ишлаш, чиқинди сарфини камайтириш, иқтисодиётнинг ажралмас бўлагига айлантириш пировард мақсад эканлигини айтиб ўтилиб, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: