12:30 | 08.01.24

                       

Нукусда бахтсиз ҳодиса оқибатида номаълум моддадан заҳарланган фуқаро вафот этди

Бахтсиз ҳодисада 2 нафар фуқаро номаълум этиологияли модда таъсирида заҳарланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида икки нафар фуқаро номаълум моддадан заҳарланиб, улардан бири вафот этди.

Ҳодиса 2023 йилнинг 29 декабр куни Нукус шаҳри 23-кичик тумани, 1/39-уйда содир бўлган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро номаълум этиологияли модда тасирида заҳарланиб Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиалига ётқизилган. Оқибатда 1 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ҳокими бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича комиссияни тасдиқлаган. Уларнинг орасида шаҳар ҳокими ўринбосари ва Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: