9:57 | 10.04.24

                       

Нукусда ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган 43 ёшлик эркак қўлга олинди

У аввалроқ 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 65 минг АҚШ доллар пул олганлиги аниқланган.

Нукусда 41 ёшлик эркак фуқарони 11 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Давлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйиш ваъда бериб, Нукус шаҳрида пул олаётган вақтида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Терговга қадар текширувда эркак 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, жами 65 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам аниқланган.

Қайд этилишича, К.Ж. муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича 5 маротаба судланган.

Эркакка нисбатан Жиноят Кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Асакада бир қатор мансабдор шахслар пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.