21:25 | 01.03.24

                       

Нукусда фуқаро уйида 4 минг литр Аи-80 бензин сақлаётгани аниқланди

Нукусда фуқаро уйида ноқонуний Аи-80 маркали бензин ёнилғиси савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланди. Уйдан жами 4140 литр ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Нукус шаҳридаги хонадондан 4 140 литр Аи-80 маркали бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими, ИИВ ва ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Б.Т. Нукус шаҳри Мойчилар кўчасидаги ўз хонадонида «яма» ташкил этиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида Аи-80 маркали бензин ёқилғиси савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланган.

Уйдан жами 4140 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: