10:37 | 28.02.24

                       

Нурафшон туманлараро маъмурий судида суд мажлиси ўтказилмасдан қарор чиқарилгани аниқланди

Нурафшон туманлараро маъмурий судида суд мажлиси ўтказилмасдан қарор чиқарилгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайъати қарори билан судьяга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судида суд мажлиси ўтказилмасдан тегишли ҳужжат қабул қилинди. Суялар олий кенгаши вазиятга муносабат билдирди.

Келтирилишича, ижтимоий тармоқларда Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси ўтказилмаган суд мажлисини гўёки бўлиб ўтган, дея қайд этиб, тегишли суд ҳужжати қабул қилингани, ушбу ҳолат бўйича унинг (судьянинг) ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши шартлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ўз вақтида хизмат текшируви ўтказилиб, Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати қарори билан судьяга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. 

Қайд этилишича, қарордан норози тараф Судьялар олий малака ҳайъати ва Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шикоят белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: