17:31 | 09.02.24

                       

Нуриддин Холиқназаров Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинди

Муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Халқаро мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинди. Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари шайхни кенгашга қабул қилингани тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, мамлакатдаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни эътироф этди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ушбу кенгашга қабул қилингани эълон қилинди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб Шайх Нуриддин Холиқназаровни ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирган.

Маълум қилинишича, Аҳмад Тоййиб ўз сўзида Марказий Осиё минтақасида ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган кўплаб уламолар орасидан фақатгина Ўзбекистон муфтийси аъзо қилинганига алоҳида урғу қаратди. Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари Нуриддин Холиқназаровни Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилингани тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, мамлакатдаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни эътироф этди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: