12:12 | 05.06.24
Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди. Мукофот учун танлов 2025 йилдан бошлаб олтита йўналишда ўтказилади.
«Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида»ги президент қарори эълон қилинди.
Унга кўра, Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат марказининг бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди.
Халқаро мукофот учун танлов 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта қуйидаги йўналишларда ўтказилади:
Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Маълумот учун, Огаҳийнинг тўлиқ исм-шарифи Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли. Шоир, тарихчи, таржимон 1809 йил 17 декабрда Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида туғилиб, 1874 йил 14 декабрда вафот этган. Мироб оиласида туғилган. Хива мадрасаларида таҳсил кўрган. Араб, форс, турк тилларини пухта эгаллаган. Хоразмнинг машҳур шоир ва олимлари, адабиёт мухлисларининг суҳбатларида иштирок этган. Шарқ классиклари асарлари, хусусан, Навоий ижодини ўрганган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: