23:12 | 03.06.24

                       

Оилабузар психологлар

Ижтимоий тармоқлар орқали чиқиш қилаётган замонавий психологлар ўз маслаҳатлари билан оилалар мустаҳкамлигига ҳисса қўша оладими?

Мамлакатимизда яшаётган ҳар бир миллат вакиллари ўз анъаналаридан келиб чиқиб, шунингдек, қонунларимизда белгиланган нормалар асосида оилавий муносабатларни шакллантиришади. Юртимизда оила муқаддас қўрғон ҳисобланиб, катталар унга путур етказмаслик мақсадида ўзларининг ҳаётий тажрибалари ва маслаҳатлари билан ёшларга ўз таклиф ва тавсияларини аяшмайди, қонунларимиз эса оилани ҳар томонлама уни турли тажовузлардан ҳимоя қилади.

Сўнгги  йилларда оилавий муносабатларга аралашадиган турли психологлар, мотиваторлар ва маслаҳатчилар кўпайиб қолгани жамиятимиз учун ташвишли масалага айланиб бормоқда. Бундай турдаги психологлар ижтимоий тармоқлар орқали ўзларининг тажрибаси ва савиясидан келиб чиқиб, оила борасида турли контентлар чоп этиб , тарқатиб келишмоқда.

Шундай психологларнинг эр ёки хотин ўзини оилада қандай тутиши кераклиги ҳақидаги маслаҳатлари ижтимоий тармоқлар лентасидан асосий ўринларни эгаллашни бошлаган.

Оилавий муносабатларга тажрибасизлик билан ёндашиб, уларни пароканда бўлишига сабаб бўлаётган психологларга нисбатан қандай ҳуқуқий таъсир чоралари бор?

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: