12:42 | 17.03.23 308

«Оиладаги зўравонликни қонунан жиноят деб эътироф этиш сари қатъий бормоқдамиз» — Танзила Норбоева

Сенат раиси БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюрк билан учрашди

Сенат раиси 15 март куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюрк билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро тамойилларни таъминлаётгани билан бир қаторда конституциявий ислоҳотлар ҳам муҳокама қилинди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Мулоқот давомида БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органлари орқали мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини амалга оширишда парламентнинг ролини ошириш юзасидан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.

Фолкер Тюрк Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш борасида эришилган натижаларни, амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Олий комиссар можароли ҳудудлардан ўзбекистонлик аёллар ва болаларни қайтариш, уларни жамиятга реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берган.

«Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро тамойилларга содиқ бўлиб, ўз қонунчилигини халқаро стандартларга изчил мувофиқлаштириб бормоқда. Бу жараёнда ҳалқаро ташкилотларнинг гендер зўравонликка барҳам беришга оид тавсиялари алоҳида диққатимиз марказидадир. Ҳозирда Ўзбекистонда оиладаги зўравонликни криминализациялаш сари қатъий бормоқдамиз ва бу муҳим қадам бўйича позициямиз ўзгармайди», — деган учрашувда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева.

Суҳбат чоғида хотин-қизларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш, ижтимоий-инклюзив муҳит ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилган. Учрашув якунида жамиятда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш механизмларини ишга солишга қаратилган ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1150
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 520
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 799
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 827
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1487
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 676