0:10 | 26.10.22

                       

Оиласи ёнига қайтаётган Лиз Трасс, улкан қовоқ олдида турган болакай, зулмат ичида қолган Киев — бугун суратлари

Жаҳондаги энг сўнгги воқеаларни ўзида акс эттирган фотолар

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Харьков вилоятида рус ҳарбийлари томонидан ҳужумга учраган кўп қаватли уй ёнида ҳалок бўлган оила учун вақтинчалик зиёратгоҳ қурилди.

Фото: Getty Images

Украинанинг Киев шаҳрида муҳим фуқаролик инфратузилмаси Россиянинг ракета ҳужумларига учраганидан кейин шаҳар маркази электрсиз қолгани тасвирланган сурат.

Фото: Reuters

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер (чапдан еттинчи) ва бошқалар Берлиндаги ёдгорлик очилишининг 10 йиллиги муносабати билан холокост пайтида ҳалок бўлган синти ва лўлилар жамоаси қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гул қўймоқда.

Фото: AP Photo

АҚШдан Мексикага чиқариб юборилаётган Венесуэлалик муҳожирлар.

Фото: Reuters

Бангладешнинг Читтагонг шаҳрига «Ситранг» циклони етиб келганидан сўнг, аҳоли қулаб тушган кулбалари вайроналари орасидан ўз нарсаларини қидирмоқда.

Фото: AFP

Уганданинг Луга вилояти Муконо туманидаги Салама кўзи ожизлар мактабида ёнғин содир бўлган жой ёнида турган одамлар.

Фото: AP Photo

Фаластинликлар Исроил билан тўқнашувда ҳалок бўлганларнинг дафн маросимида қатнашмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида COVID-19 қурбонлари шарафига очилган ёдгорлик деворига ёзаётган одам.

Фото: Reuters

Қирол Чарльз III Букингем саройида Риши Сунакни кутиб олди, у консерватив партиянинг янги сайланган раҳбарини бош вазир бўлишга ва янги ҳукуматни шакллантиришга таклиф қилди.

Фото: PA

Лиз Трасс Британия бош вазири лавозимидаги сўнгги кунида эри Хю О’Лири, қизлари Френсис ва Либерти томон бормоқда.

Фото: Reuters

Германия Бундесвер армиясининг КСК махсус бўлинмаси аскари Германиянинг Калв шаҳридаги ўқув марказида ит билан сувда машқ қилмоқда.

Фото: Reuters

Сингапурдаги ҳайвонот боғида шохга осилиб турган кўршапалак.

Фото: AFP

АҚШнинг Миссури штати, Канзас шаҳрида тўлиқ куз ранглари билан қопланган дарахт олдидаги аёл.

Фото: AP Photo

Москва ташқарисидаги боғда муз билан қопланган барг.

Фото: AFP

Буюк Британияда кузатилган қисман Қуёш тутилиши.

Фото: PA

Покистоннинг Лохур шаҳрида тутилаётган Қуёш фонидаги батутда сакраётган ёшлар.

Фото: AP Photo

Россияда Қуёш тутилишини кузатаётган одам.

Фото: «РИА Новости»

«Челси» футболчиси Эдуард Менди машғулот пайтида.

Фото: Reuters

Малтанинг Валлетта шаҳрида папие-машедан тайёрланган улкан Хеллоуин қовоғи қаршисида турган болакай.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Гуваҳати шаҳридаги уйида ҳиндларнинг чироқлар фестивали – Дивали муносабати билан сопол чироқларни ёқаётган аёл.

Фото: AFP

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: