14:00 | 17.05.24

                       

Payme — янгиланган логотипини тақдим этди

Ўзбекистоннинг етакчи тўлов хизматларидан бири — Payme, янгиланган логотипини намойиш этди. Ушбу ходиса компания учун муҳим воқеа бўлиб, брендни бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва фойдаланувчилар билан бўлган мулоқотни янада яхшилашга ёрдам беради. Ёрқин ва ҳаракат бахш Payme — янги, ёрқин ва диққатни тортадиган динамик логотип билан фойдаланувчиларга янада яқинлашмоқда. Бу нафақат визуал кўринишдаги ўзгариш, балки мижозлар билан […]

Ўзбекистоннинг етакчи тўлов хизматларидан бири — Payme, янгиланган логотипини намойиш этди.

Ушбу ходиса компания учун муҳим воқеа бўлиб, брендни бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва фойдаланувчилар билан бўлган мулоқотни янада яхшилашга ёрдам беради.

Ёрқин ва ҳаракат бахш

Payme — янги, ёрқин ва диққатни тортадиган динамик логотип билан фойдаланувчиларга янада яқинлашмоқда. Бу нафақат визуал кўринишдаги ўзгариш, балки мижозлар билан мулоқотни яхшилаш учун қўйилган яна бир қадамдир. Пайме билан ҳар қандай мулоқот ва ҳамкорлик барча учун энди янада қулай бўлади.

Янгиланган кўриниш компаниянинг доимо олдинга интилишини ўзида жамлайди. Янги логотипда барча учун қадирдон бўлишга улгурган феруза ранги сақланиб қолиниб, энергия бахш сариқ ранг билан уйғунлашган. Таниқли ўқ шакли ҳам замонавий кўриниш олган.

Ҳар доим ҳаракатда, худди сиз каби

Payme — фойдаланувчиларга пул ўтказмаларидан тортиб давлат хизматлари учун тўлов қилиш тизимини соддалаштириб, 12 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг севимли иловасига айланишга улгурди.

«Функционал жиҳатдан бизнинг бренд шунчаки тўловлар иловаси эмас! Бизнинг ёрдамимиз орқали одамлар ўз харажатларини кузатиб борадилар ва уларни режалаштирадилар, бир-бирларига ғамхўрлик қиладилар ва бошқа хизматлардан фойдаланадилар. Payme — эмпатик бренд, у ўз фойдаланувчиларининг дарди ва истакларини ҳис қилади ҳамда одамлар учун янада яхшироқ ва қулай имкониятлар яратиш учун ҳаракат қилади. Айнан шунинг учун ҳам бир жойда тўхтаб қолмайди, — дея қўшимча қилди пайме компаниясининг Маркетинг Департаменти директори — Нодира Шерматова.

Логотип ва бренд айдентика устидаги қизғин изланиш

Логотип ва бренд айдентика устида икки марта минтақада энг яхши деб топилган ва уч марта Ред Жолборс фестивалида Гран-прини қўлга киритган таниқли креатив агентлик — Lokals CA жамоаси иш олиб борди. Бренд айдентикасини янгилаш бўйича консультант сифатида — Россиянинг Depot WPF креатив агентлигининг стратегик директори ва Epica Awards ҳакамлар ҳайъати аъзоси — Фарход Қўчқоров таклиф этилди.

Келажакда янада яхшироқ

Payme логотипи ва айдентикасининг янгиланиши шунчаки ташқи кўринишдаги ўзгариш эмас. Бу, биринчи навбатда, компаниянинг қандай ўсаётгани ва ўзгараётганини акс эттиради. Payme доимо ривожланиб, ҳозир ва келажакда ҳам фойдаланувчилар учун янада яхши ҳамкорга айланишга интилиб, ўз қадриятларига содиқ қолишда давом этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: