16:27 | 26.03.24

                       

Ўйин аккаунтини сотишини айтиб, бировнинг пулини ўзлаштирган йигит ушланди

Ўйин аккаунтини сотишини айтиб, бировнинг пулини ўзлаштирган йигит ушланди. Жиноят кодексида ушбу жиноятга нисбатан 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 21 ёшли С.И. ИИО га мурожаат қилиб, банк картасидан 850 000 сўм миқдоридаги пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмaти хабар берди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи 20 ёшли К.С. содир этгани аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, К.С, жабрланувчи С.И. билан Телеграм мессенжерида танишиб, Mobile Legends Bang аккаунтини сотиши ҳақида айтиб уни алдаб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига 850 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: