20:14 | 19.01.24

                       

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Робахон Маҳмудова 2023 йилдаги сайловларда президентликка номзод бўлган эди.

Сенатнинг 49-ялпи мажлисида Олий суд раисининг биринчи ўринбосарини лавозимдан озод қилиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Келтирилишича, президент томонидан Сенатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилган ва ушбу масала кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан тегишли қарор қабул қилинган.

Фото: Робахон Маҳмудова

Маълумот учун, Робахон Анваровна Маҳмудова Фарғона вилоятида туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган. У 2020 йилнинг июл ойидан буён Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келаётганди. Робахон Маҳмудова 2023 йилнинг июн ойида ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайловида номзод сифатида иштирок этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: