22:00 | 04.06.24

                       

Олмалиқда ўзини ўлдирган қиз ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

Олмалиқда ўзини 16-қаватдан ташлаб юборган қиз 2005 йилда туғилгани аниқланди. Bugun.uz'нинг манбалари қўшимча маълумотларни тақдим этди.

Олмалиқда ўзини 16-қаватдан ташлаб юборган 19 ёшли қиз томга чиқиш эшигининг қулфини бузгани аниқланди. Бу ҳақда Bugun.uz’нинг манбалари хабар берди.

Таъкидланишича, 2024 йилнинг 4 июнь куни соат 17:00да Олималиқ шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Олмалиқ шаҳар, «Увайсий» маҳалласи Улуғбек кўчаси 45-уйнинг 16 қаватидан ёши тахминан 20-22 ёшлардаги аёл киши ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

Воқеа жойи кўздан кечирилганда ушбу уйнинг том қисмига чиқиш темир эшигининг қулфи бузилган холатда эканлиги аниқланди.

Мурдадан олинган бармоқ излари вилоят ИИББ мавжуд электрон тизим билан солиштирилганда, бармоқ излари Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 2005 йил 12 декабрда туғилган Т.Г.га тегишли эканлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Фуқаро Т.Г.нинг ўз жонига қасд қилиш сабабларини аниқлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: