20:44 | 04.06.24

                       

Олмалиқда вафот этган қиз ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

Олмалиқда ўзини 16-қаватдан ташлаб юборган қиз ҳақида қўшимча маълумотлар берилди. Масъуллар воқеа жойига келиб қизни бу йўлдан қайтаришга уринган.

Олмалиқда қиз ўзини 16 қаватли бинонинг томидан ташлаб юборганлиги юзасидан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 4 июнь куни соат 16:45 да маҳаллий аҳолидан Олмалиқ шаҳар ИИБга «Увайсий» МФЙ даги кўп қаватли 45-уйнинг том қисмидан ўз жонига қасд қилмоқчи бўлаётган қизни қутқариш лозимлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шаҳар ИИБ ва ФВБ вакиллари ҳамда МФЙ раиси зудлик билан воқеа жойига келиб қиз билан суҳбатлашган. Аммо олиб борилган музокараларга қарамасдан қиз ўз жонига қасд қилган.

Маҳалла раиси ва шу кўп қаватли уй аҳолисининг айтишича, қиз ушбу кўп қаватли уйда яшамайди. Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан марҳум қизнинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: