Олмаота–Тошкент–Термиз йўлининг айрим қисмларига ҳаракатланиш учун чекловлар киритилди
Қозоғистонда об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши, қор ёғиши, кучли бўрон ва шамол бўлаётгани ва кўришнинг чекланганлиги сабабли мамлакатнинг олтита вилоятидаги республика аҳамиятига молик йўлларда барча турдаги транспортларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритилди.
Қозоғистондаги Олмаота-Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг айрим қисмларига ҳаракатланиш учун чекловлар киритилди. Бу ҳақда «Казинформ»га таяниб, «Дунё» хабар берди.
Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво сабаб Қозоғистоннинг қуйидаги олти вилоятида автомобиллар ҳаракати чекланган:
- Абай вилояти — умумий узунлиги 177 километр бўлган Омск-Майкапшагай» автомобиль йўли, Калбатау- Бугаз қишлоқлари;
- Жамбил вилояти — умумий узунлиги 79 километр бўлган «Олмаота-Тошкент-Термиз» автомобиль йўли, Кенен-Қайнар қишлоқлари. Ҳаракат эски Кордай довони орқали амалга оширилади;
- Жетису вилояти — умумий узунлиги 100 километр бўлган « «Ушарал-Достик» автомобиль йўли. Кўктума станциясидан — Дўстлик станциясигача;
- Кустанай вилояти — Улитау вилоятида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан умумий узунлиги 83 километр бўлган «Жезказган-Петропавловск» автомобиль йўли. Улитау вилояти чегарасидаги Аркалиқ шаҳригача;
- Туркистон вилояти – умумий узунлиги 106 километр бўлган «Жиззах-Гагарин-Жетисай-Сариагаш-Жибекжоли» автомобиль йўли – Қизиласкер – Черняевка қишлоқлари. Фақат юк ташиш транспортлари учун;
- Улитау вилояти – умумий узунлиги 115 километр бўлган «Жезказган-Петропавловск» автомобиль йўли. Улитау қишлоғидан Кустанай вилояти чегарасигача.
Аввалроқ Москва–Самарқанд йўналишида учаётган самолёт ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкентдаги муқобил аэродромга жўнаб кетишга мажбур бўлганди. Шунингдек, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: