16:13 | 01.02.24

                       

Олмаотада 12 баллик зилзила содир бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди

Ўзбекистон ФВВ ҳолат бўйича аҳолига мурожаат қилди.

Сейсмолмог олимларнинг маълумотига кўра, 12 баллик зилзиланинг вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

«ФВВ фуқаролардан ушбу маълумотга асосланиб, хавотирга тушмасликларини сўраб қолади.

Шунингдек, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижасига кўра ерда аномал зилзилани вужудга келтирувчи ўзгаришлар йўқлиги маълум қилинади», — дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Хитой-Қирғизистон чегарасида тунда рўй берган 6,1 баллик ер ости силкиниши Ўзбекистоннинг учта ҳудудида сезилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: