13:18 | 07.09.23

                       

20 йил ичида илк бор «Олтин тўп»га номзодлар рўйхатига Криштиану Роналду киритилмади

Рўйхатдан, шунингдек, Неймар, Тибо Куртуа, Марк Андре тер Штеген, Маркус Рэшфорд каби футболчилар ҳам ўрин олмаган.

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду 20 йил ичида биринчи марта «Олтин тўп» учун номзодлар рўйхатига киритилмади. Бу ҳақда L’Equippe хабар берди.

Қайд этилишича, Қатарда ўтказилган мундиалдан сўнг Саудия Арабистонининг «Ал-Насср» клубига кўчиб ўтган супер юлдуз сўнгги бор 2003 йилда футбол оламининг энг нуфузли мукофоти учун даъвогарлар қаторидан жой олмаган.

Роналдудан ташқари яқинда Саудиянинг бошқа бир жамоаси «Ал-Ҳилол» билан шартнома имзолаган бразилиялик юлдуз Неймар, «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа, «Манчестер Юнайтед» клуби вингери Маркус Рэшфорд, «Барселона»нинг германиялик дарвозабони Марк Андре тер Штеген каби футболчилар ҳам мазкур рўйхатга киритилмаган.

Шундай қилиб, 2023 йилги «Олтин тўп» соврини учун номзодлар қуйидагилардан иборат:

  • Андре Онана (Манчестер Юнайтед),
  • Карим Бензема (Ал Иттиҳод),
  • Ёшко Гвардиол (Манчестер Сити),
  • Жамол Мусиала (Бавария),
  • Муҳаммад Салоҳ (Ливерпул),
  • Эмилиано Мартинес (Астон Вилла),
  • Хвича Кварацхелия (Наполи),
  • Ясин Буну (Ал-Ҳилол),
  • Мартин Одегор (Арсенал),
  • Юлиан Алварес (Манчестер Сити),
  • Илкай Гюндоган (Барселона),
  • Винициус Жуниор (Реал Мадрид),
  • Рубен Диас (Манчестер Сити),
  • Эрлинг Холанд (Манчестер Сити),
  • Николо Барелла (Интер),
  • Жуд Беллингем (Реал Мадрид),
  • Букаё Сака (Арсенал),
  • Кевин де Брюйне (Манчестер Сити),
  • Бернарду Силва (Манчестер Сити),
  • Рандал Коло-Муани (ПСЖ),
  • Лионел Месси (Интер Маями),
  • Родри (Манчестер Сити) ,
  • Лаутаро Мартинес (Интер),
  • Антуан Гризманн (Атлетико),
  • Роберт Левандовски (Барселона),
  • Килиан Мбаппе (ПСЖ),
  • Виктор Осимҳен(Наполи),
  • Ким Мин Чже (Бавария),
  • Лука Модрич (Реал Мадрид),
  • Ҳарри Кейн (Бавария).

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни топшириш маросими 30 октябр куни бўлиб ўтади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: