14:11 | 14.02.24

                       

Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон вилояти ҳокими қарори билан Отавуллохон Расулов Олтинкўл туманига ҳоким бўлди. У бунгача вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига  Отавуллохон Расулов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Отавуллoхон Расулов 1987 йили Пахтаобод туманида туғилган. 2011 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида туман ҳамда вилоят молия тизимларида мутахассис, раҳбар, шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: