18:13 | 30.05.24

                       

Ўқишга кириш учун миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Магистратура ва докторантура учун талаб этиладиган миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори тасдиқланди.

Мазкур қарор билан:

  • умумий ўрта таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати;
  • умумий ўрта таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати алоҳида рўйхат шаклида тасдиқланди.

Шунингдек:

  • таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтмаган тест марказларида, масофадан (уйда) назоратсиз олинган сертификатларга имтиёз ва устамалар қўлламаслик;
  • амал қилиш муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз ва устамалар қўллаш тартиби белгиланди.

Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган:

  • итальян тили бўйича — Accademia Italiana di Lingua (AIL);
  • араб тили бўйича — The Arabic Language Proficiency Test, Arabic Proficiency Test (ALPT, APT, E-TOAFL, American Council on the Teaching of Foreign Languages (ACTFL);
  • япон тили бўйича — Japanese Language Proficiency Test (JLPT);
  • корейс тили бўйича — Test of Proficiency in Korean (TOPIK I);
  • турк тили бўйича — İstanbul Aydın Üniversitesi Türkçe Öğretimi Uygulama ve Araştırma Merkezi (Aydın TÖMER) sertifikatlari chiqarib tashlandi.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: