17:57 | 12.02.24

                       

Оққўрғонда тадбиркорларнинг 559 минг доллардан ортиқ пулини «ухлатган» шахслар ушланди

Оққўрғонда тадбиркорларнинг 559 минг доллар ва 1,5 млрд сўм пулини «ухлатган» шахслар ушланди. У пулларга «Trailblazir», «BYD Yuan Plus», «Cobalt» ва яна бошқа машина олган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, «A.O.» МЧЖ таъсисчиси З.К. ва бошқалар 2021-2023 йиллар давомида «М.Г.» хусусий корхонаси ва «Б.О.» МЧЖ га 2 700 тонна чигит етказиб бериши эвазига уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 млрд сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, МЧЖ таъсисчиси З.К. ва ишчиси Э.Х. фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағлари ҳисобидан «Trailblazir», «BYD Yuan Plus» ва «Cobalt» русумли енгил ҳамда «Sitrak» русумли юк автотранспорт воситаларини харид қилганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: