12:31 | 18.07.23
49 ёшли маст эркак бировнинг эшагини қийнаб у билан жинсий эҳтиёжини қондирган.
UzNews.uz суддаги манбасига таяниб Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа тумани судида бировнинг эшагини қийнаб, у билан жинсий алоқа қилган эркакка суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берди.
Қайд қилинишича, 2023 йил 2 июл куни соат 00:30 ларда Элликқалъа туманида 49 ёшли маст эркак бировнинг уйи ёнида бақир-чақир қилиб, эшакни қийнаб, уни дарахтга тортиб боғлаб, уй эгаси ва унинг аёли кўзи ўнгида эшак билан алоқа қилиб, ўзининг жинсий эҳтиёжини қондирган.
Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-кисми ва 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Суд қарори билан эркакка БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима ва 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: