19:15 | 01.02.24

                       

Ортиқхўжаев 7 та компаниясини сотганини айтди

Улар орасида Crafers, Mediapark ва Magic City ҳам бор.

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1 феврал куни Термиз шаҳрида тажрибали ишбилармонлар ва ёш тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтган «Бизнес марафон»да Crafers, Mediapark, Akfa Lighting ва Magic City каби 7 та йирик активини сотганини маълум қилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Яна битта яхши практикамни айтиб бераман, рухсат берсанглар. Кўпчиликка айтмагандим, майли, айтвораман. Туркларда ‘ўзингни тўпорилавол’ деган нарса бор, яъни ўзингни йиғиштириб ол. Мен эса ҳар 5 йилда ўзимни йиғиштириб, ‘тозалаб’ олишга ҳаракат қиламан. Мен 7 та компаниямни сотдим.

Crafers’ни сотдим, чунки бу соҳада обрў қозона олмадим, озиқ-овқат ишлаб чиқаришни эплай олмадим. Mediapark’ни ҳамма магазинлари билан сотдим – ким ишлаётган бўлса, ўшанга сотдим. Ecobozor’нинг биттасини сотдим. Akfa Lighting’ни сотдим. Magic City’ни сотдим. Basalt’ни ҳам немисларга – Knauf’га сотдим. Айтмоқчиманки, 5 йилда ўзимни ўзим бир ‘тозалаб’ оламан. Керак эмасми, унга қизиқмаяпманми, унга пул тикмаяпманми – сотаман. Ва яна бошқа очавераман. Яхшисини олиб қолиб ривожлантираман, қолганларини тозалаб ташлайвераман.

Масалан, Akfa Lighting’га 15 йил вақтим кетди, умрим кетди, лекин бундан кейин мен лампочка билан, ‘включател’ билан шуғулланмоқчи эмасман, шунчаки хоҳламайман холос. Керак эмас нарсадан қутулиб туриш керак», – дейди собиқ ҳоким.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: