16:42 | 05.12.23

                       

Осиёнинг учта давлати экология вазирлари Дубайдаги Ўзбекистон миллий павилонига борди

Уларга Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилган.

БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилаётган Иқлим ўзгариши бўйича конференциянинг 28-сессияси доирасида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистоннинг экология масалалари бўйича вазирлари Ўзбекистоннинг миллий павилонига ташриф буюрди. Уларга Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилган.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Павилонга ташриф пайтида вазирлар Президент Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Орол денгизи тубини ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, қайта тикланадиган энергия манбалари улушини ошириш, Париж келишуви мажбуриятларини бажариш, углерод нейтраллигига эришиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, унинг оқибатлари ва хатарларини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишишган.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, павилонда Глобал яшил ўсиш институти бош директори Ф.Рижсбермен билан учрашув ҳам ташкил этилган.

Бундан ташқари, минтақа мамлакатларида экология соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш учун истиқболли платформа бўлган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети (Central Asian Green University) очилиши борасида ижобий фикрлар билдирилган.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув якунида томонлар 2024 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши (12-17 феврал) ва Биринчи Самарқанд халқаро иқлим форумига (март ойи) таклиф этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: