22:17 | 05.03.24

                       

Ов мавсуми якунланди

Ўзбекистонда ов мавсумида ноқонуний ов билан боғлиқ бўлган 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан эса қарийб 3 млрд сўмга яқин жарима ва зарарлар қўлланилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ 28 февралдан ов қилиш муддати якунланди. Тақиқ 15 августгача давом этади.

Ов мавсуми даврида ноқонуний ов билан боғлиқ бўлган 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан эса қарийб 3 миллиард сўмга яқин жарима ва зарарлар қўлланилди. Шунингдек, улардан 837 та ҳайвон ва парранда, 2836 кг балиқ, 160 дан ортиқ ноқонуний ов қуроллари олиб қўйилган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фуқаролардан чеклов вақтида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик талабаларига риоя этишни, шу билан бирга, қуш ови бўйича берилган рухсатномаларни ов муддати якунланганидан сўнг 10 кун муддатда Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва унинг бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишларини сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: