11:28 | 06.02.24

                       

Ўзбекистон 1 йилда қанча телевизор экспорт қилгани маълум бўлди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилда хорижга қиймати 52 млн долларга тенг бўлган 231,4 мингта телевизор экспорт қилган. Энг кўп техника Россия, Озарбайжон ва Қозоғистонга сотилган.

Статистика агентлиги 2023 йилда Ўзбекистон қанча телевизор экспорт қилгани ҳақидаги кўрсаткичларни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 2023 йилда хорижга қиймати 52,0 млн AҚШ долларига тенг бўлган 231,4 мингта телевизор экспорт қилган. Қуйида энг кўп телевизор сотилган давлатлар рўйхати келтирилган:

  • Россия – 129,8 мингта;
  • Озарбайжон – 45,8 мингта;
  • Қозоғистон – 29,3 мингта;
  • Беларусь – 8,6 мингта;
  • Арманистон – 6,6 мингта;
  • Украина – 5 мингта;
  • Тожикистон – 2,2 мингта;
  • Грузия – 1,5 мингта;
  • Қирғизистон – 1,4 мингта;
  • Туркия – 1,3 мингта.

Аввалроқ 2023 йилнинг 10 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 52 миллиард долларга етгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: