8:14 | 04.12.22

                       

Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди

Четга тарвуз етказиб бериш 2021 йилга нисбатан қарийб 2 бараварга ошган

EastFruit маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада тарвуз экспорт қилди ва бу 2021 йилги кўрсаткичлардан 2 бараварга кўпдир.

Қайд этилишича, тарвуз экспорти ҳажмининг ошиши, асосан, Қозоғистонга етказиб беришнинг деярли икки баравар ошиши ҳамда Тожикистон ва Қирғизистонга жўнатиш ҳажмининг бир неча баравар ортиши ҳисобига мумкин бўлди, дея таъкидлайди экспертлар.

Хабарда келтирилишича, 2022 йилда Ўзбекистонда тарвуз экспорти мавсуми 15-20 май кунлари, яъни 2021 йил билан бир вақтда бошланди. Статистик маълумотлардан маълум бўлишича, 2022 йил ноябрь ойининг иккинчи ярмига келиб, ушбу маҳсулотлар ташқи бозорларга деярли жўнатилмаяпти, бу эса республикада тарвуз экспорт қилиш мавсуми якунланганини англатади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойи бошидан ноябрь ойи охиригача бўлган даврда Ўзбекистон жами 18,1 миллион долларлик 81,8 минг тонна тарвуз экспорт қилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баробар кўпдир. Шунингдек, 2020 йилнинг шу давридаги рекорд кўрсаткичдан 1,7 баравар кўпдир.

Фото: EastFruit

Ўзбекистон 2022 йилда тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагича:

  • Қозоғистон – 42,4 минг тонна;
  • Россия – 17,2 минг тонна;
  • Қирғизистон — 10,5 минг тонна;
  • Тожикистон – 9,6 минг тонна;
  • Беларусь – 1,2 минг тонна;
  • Латвия – 674 тонна);
  • Мўғулистон – 154 тонна;
  • Эстония – 86 тонна;
  • Украина – 43 тонна;
  • БАА – 4 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан 7 ойда қанча даромад қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: