20:39 | 23.05.24

                       

Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари очиқланди

Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари очиқланди. Тошкент шаҳри энг юқори ўринни эгаллаган.

Ўзбекистонда 2024 йил биринчи чорагида аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 111,5 фоизнини ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-март ҳолатига кўра, аҳолининг умумий даромадлари 173,5 триллион сўмни ташкил этган. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 111,5 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, 2024 йилнинг январь-март ойларида, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмида:

  • Тошкент шаҳри (12 384,6 минг сўм);
  • Навоий (7 417,3 минг сўм);
  • Тошкент (4 947,4 минг сўм);
  • Бухоро (4894,4 минг сўм);
  • Хоразм (4 336,3 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори
    кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилди.
Статистика агентлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, 2024 йилнинг январь-март ойларида, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмининг энг қуйи кўрсаткичлари:

  • Қорақалпоғистон Республикасида (3 370,7 минг сўм);
  • Сурхондарё (3 298,7 минг сўм);
  • Наманган (3 297,2 минг сўм) вилоятларида қайд этилган.

Бу даврда ёлланма ишчилар даромадларининг ўсиш суръати 120,3 фоизни ташкил этиб, аҳоли умумий даромадлари номинал ҳажмининг 6,5 фоизга ўсишини таъминлади.

Статистика агентлиги матбуот хизмати

Аҳолининг умумий даромадлари ҳажмини сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 32,1 фоиз улушга эга бўлган ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва 27,1 фоиз улушга эга мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар ҳамда 27,8 фоизни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: