13:11 | 05.02.24

                       

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилиши маълум бўлди

2023 йилда Ўзбекистон 31 та хорижий давлатдан енгил автомобиль сотиб олди. Импорт кўрсаткичида юқори улушларни Хитой ва Корея ташкил этган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати 1 йил давомида энг кўп қайси мамлакатлардан автомобил сотиб олиниши ҳақида кўрсаткичларни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон 31 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. Қуйида энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхати келтирилган:

  • Хитой – 58 076 та;
  • Корея – 11 481 та;
  • АҚШ – 2 210 та;
  • Гонконг – 454 та;
  • Япония – 419 та;
  • Германия – 228 та;
  • Хиндистон – 65 та;
  • БАА – 64 та;
  • Буюк Британия – 49 та;
  • Бошқа давлатлар – 158 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: