12:45 | 19.02.24

                       

Ўзбекистон бир кунда Туркманистондан 21,6 млн кВт/соат электр импорт қилди

18 февраль куни барча электр станциялари орқали жами 231,4 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 40,3 миллион метр/куб табиий газ, 26,3 минг тонна кўмир ҳамда 10,7 минг тонна мазут ёқилди.

Ўзбекистон 18 февраль куни Туркманистондан 21,6 млн кВт/соат электр энергияси сотиб олди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Қайд этилишича, барча электр станциялар орқали жами 231,4 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 40,3 миллион кубометр табиий газ, 26,3 минг тонна кўмир ҳамда 10,7 минг тонна мазут ёқилди.

Республика истеъмолчиларига 225,6 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли 151,6 миллион кубометрни ташкил қилди. 18 февраль куни мамлакатдаги 133 та метан заправка орқали ижтимоий соҳа – тиббиёт муассасалари ҳамда шу каби бошқа объектларга тегишли автомобилларга 700 минг кубометр табиий газ етказиб берилди.

Автобензин ва дизель ёнилғиси аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда. Хусусан, 18 февраль куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 1 минг 126 тонна автобензин етказиб берилди.

Аввалроқ республикада кузатилаётган совуқ об-ҳаво туфайли юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиб, газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бергани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: