14:55 | 01.02.24

                       

Ўзбекистон бозорларидаги ўртача озиқ-овқат нархлари эълон қилинди

Нархлар асосан, қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларига асосланган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан берилган маълумотларга кўра, 2024 йил 1 феврал ҳолатига республика бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари юзасидан «Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ (Қўйлиқ улгуржи бозори),  гўшт маҳсулотлари бўйича эса «Эски жува деҳқон бозори» АЖ (Чорсу)да шаклланган нархлар мўлжал бўлиб хизмат қилиши аниқланган.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати

Бозорлардаги нархларга кўра, 1 кг мол гўшти минимум 60 000 сўм, максимум 70 000 сўм этиб белгиланган. Қўй гўштининг минимум нархи эса 65 000 сўмни ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: