14:02 | 15.04.21

                       

Ўзбекистон дунёнинг энг яхши давлатлари рейтингидан жой олди

Рўйхатдан 78 та давлат ўрин олган

Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши давлатлар рейтингига киритилди. Бу Американинг «U.S. News & World Report» журнали томонидан эълон қилинган рейтингда маълум бўлди.

Фото: «The National»

Ўзбекистон 2021 йилги энг яхши мамлакатлар рейтингида 78 давлат орасида 73-ўринни эгаллади. Бироқ ҳарбий қудрат жиҳатидан Ўзбекистон биринчи 20 таликка кира олмаган.

Фото: «usnews.com»

Таъкидланишича, 2021 йилдаги энг яхши мамлакатлар рейтингидан жой олиш учун 78 мамлакат сўнгги бир йил ичида қуйидаги тўрт мезонга жавоб бериши керак:

  1. Жаҳон банки маълумотларига асосланиб, 2018 ёки 2019 йилларда ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича энг яхши 100 мамлакат;
  2. Жаҳон банки маълумотларига асосланиб, 2018 ёки 2019 йилларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими бўйича энг яхши 100 мамлакат;
  3. Жаҳон банки маълумотларига асосланиб, 2018 ёки 2019 йилларда халқаро туризм тушумлари бўйича энг яхши 100 мамлакат;
  4. Шунингдек, 2018 ёки 2019 йилги ҳисобот асосида БМТнинг инсон тараққиёти индексидаги энг яхши 150 мамлакат.

Маълумот ўрнида, Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон рейтингда 72-ўрнинни эгаллаган. Қирғизистон ва Тожикистон эса рейтингга киритилмаган.

Аввалроқ Ўзбекистон визасиз саёҳат қилиш рейтингида нечанчи ўринда экани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли давлатлари рейтингида нечанчи ўриндалиги маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: