14:45 | 14.02.24

                       

Ўзбекистон экологик муносабатларни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди

Кўчиб юрувчи турларни сақлаш борасидаги улкан саъй-ҳаракатлари ва садоқатлари учун янги CMS чемпионлари мукофотланди.

CMS COP14 доирасида 12 феврал куни Самарқандда Champion Night тадбири бўлиб ўтди, унда кўчиб юрувчи турларни сақлаш борасидаги улкан саъй-ҳаракатлари ва садоқатлари учун янги CMS чемпионлари мукофотланди.

Фото: Экология вазирлиги

Кеча давомида Ўзбекистон «2024–2026 йилларда экологик алоқаларни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун» фахрий мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон номзоди сертификатини CMS ижрочи котиби Эми Френкел Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовга топширган.

Фото: Экология вазирлиги
  • Маълумот учун: Тадбир CMS томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари суриш ва уларни барқарор қўллаб-қувватлашни рағбатлантиришга қаратилган Migratory Species Champion «Кўчиб юрувчи турлар чемпионлари» дастури доирасида бўлиб ўтди.
Фото: Экология вазирлиги

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: