21:42 | 22.01.24

                       

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов вафот этди

У ўзининг «Мафтунингман» филмидаги Бакир Назаров ҳамда «Алишер Навоий» саҳна асаридаги Ҳусайн Бойқаро сингари образлари билан машҳур.

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий академик драма театрининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди.

Турғун Азизов 1967 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1974 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвонларига сазовор бўлган, 1977 йилда Давлат мукофоти совриндори, 2001 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2021 йилда «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Т.Азизов театрда саҳналаштирилган 200 га яқин асарларда етакчи қаҳрамон ролларини ижро этган. У яратган  «Сарвиқомат Дилбарим» да Илёс,«Номус» да Сайрам, «Номаълум киши» да Ниёз,«Монсерра» да Монсерра, «Ўғирланган умр» да Эйдзи,«Тирик мурда» да Протасов, «Қирол Лир» да Эдмунд, «Отелло» да Отелло, «Мирзо Улуғбек» да Мирзо Улуғбек, «Алишер Навоий» да Ҳусайн Бойқаро каби образлар билан машҳур.

Т.Азизов кино санъатида ҳам фаол иштирок этиб, 30 дан ортиқ филмларда суратга тушган. «Мафтунингман» филмида Бакир Назаров, «Нодирабегим» да Амир Насрулло образларини яратган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: