12:35 | 13.02.24

                       

Ўзбекистон Халқаро меморандумга қўшилди

Шунингдек, Қирғизистон ҳамда Қозоғистон ҳам Африка ва Евроосиёда кўчманчи йиртқич қушларни сақлаш бўйича ўзаро англашув меморандумига қўшилган.

Bugun.uz мухбири хабар қилишича, меморандум 11 феврал куни CMS COP14 «Марказий Осиёда кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича трансчегаравий ва минтақавий ҳамкорлик» сессияси доирасида имзоланган.

Фото: Экология вазирлиги

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Қирғизистон Республикаси табиат ресурслари, экология ва техник назорат вазири Мелис Турғунбоев, Қозоғистон экология ва табиат ресурслари вазири ўринбосари Нуркен Шарбиэвлар имзолаган.

Фото: Экология вазирлиги

«Мазкур меморандум кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонлар олдидаги тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришни кўзда тутади. Бу эса кўчманчи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва бу орқали биохилма-хилликни сақлашга имкон яратади. Қолаверса, Марказий Осиё давлатларининг бу борадаги бирдамлигини мустаҳкамлайди», — деди Азиз Абдуҳакимов.

Фото: Экология вазирлиги
  • Маълумот учун: мазкур меморандум ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ тузилган халқаро шартномадир. Ўзаро англашув меморандумини имзолаган давлатлар йиртқич ҳайвонлар турларини бутун тарқалиш зонасида қулай сақлаш мақомига эришиш ва уларнинг камайишига йўл қўймаслик учун мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар ва ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини олади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: