23:35 | 22.02.24

                       

Ўзбекистон импортидаги давлатлар ТОП 10 талиги эълон қилинди

Ўзбекистон январь ойида энг кўп қайси давлатдан импорт қилгани маълум бўлди. Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг биринчи ойида энг кўп Хитойдан (956 млн доллар) маҳсулот импорт қилинган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати январь ойида Ўзбекистон импортидаги давлатлар 10 талигини эълон қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь ойида  Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагича: 

  • Хитой – 956,8 млн;
  • Россия – 526 млн;
  • Қозоғистон – 194,9 млн;
  • Корея – 176,9 млрд;
  • Туркия – 130,5 млрд;
  • Германия – 90,8 млн;
  • Япония – 89 млн;
  • Ҳиндистон – 64,2 млн;
  • Чехия – 59,7 млн;
  • Литва – 55,2 млн АҚШ доллари.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: