8:18 | 24.05.24

                       

Ўзбекистон импортидаги ТОП 10 та давлатлар рўйхати маълум қилинди

Ўзбекистон импортидаги ТОП 10 та давлатлар рўйхати маълум қилинди. Рўйхатда Хитой 3,3 млрд АҚШ доллари билан биринчи ўринни эгаллаган.

Статистика агентлиги матбуот хизмати Ўзбекистон импортида сўнгги 4 ойда юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатини очиқлади.

Маълум қилинишича, Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (қиймати АҚШ долларида):

  • Хитой – 3,3 млрд
  •  Россия – 2,8 млрд
  • Қозоғистон – 841 млн
  • Корея – 682 млн
  • Туркия – 542 млн
  •  Германия – 319 млн
  • Туркманистон – 258 млн
  • Ҳиндистон – 255 млн
  • Литва – 194 млн
  • АҚШ – 188 млн

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: