12:45 | 04.03.24

                       

Ўзбекистон МСК раиси АҚШда президентлик праймеризларини кузатишда қатнашмоқда

Лос Анджелес округи котибининг таклифига асосан Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги делегация АҚШ президентлик праймеризларига тайёргарлик кўриш жараёни билан танишиш ва унда овоз беришни кузатиш мақсадида Калифорнияга борди.

Лос Анджелес округи котибининг таклифига асосан Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги делегация АҚШ президентлик праймеризларига тайёргарлик кўриш жараёни билан танишиш ва унда овоз беришни кузатиш мақсадида АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб турибди.

msk_yangiliklari_in
Фото: Марказий сайлов комиссияси

ҚШ президентлик праймеризлари штатлар даражасида ўтказиладиган бирламчи президентлик сайловлари институти бўлиб, унинг натижаларига кўра делегатлар ҳар бир партиядан ягона президентликка номзодларни аниқлаш мақсадида миллий партия қурултойига юборилади.

Ташрифнинг биринчи кунида хорижий кузатувчиларни АҚШ Сайловга кўмаклашиш комиссияси аъзоси Кристи МакКормик ва Лос Анджелес округи котиби Дин Логанлар кутиб олишди, улар президентлик праймеризларида хорижий сайлов органи вакилларининг бевосита иштироки учун миннатдорчилик билдириб, АҚШ сайлов тизими, сайлов маъмуриятининг асосий вазифалари ва функциялари билан таништиришди.

Фото: Марказий сайлов комиссияси

Калифорния штати праймеризларида овоз бериш жараёнлари жорий йилнинг 5 мартига белгиланган. Барча сайловчиларга сайлов бюллетенлари олдиндан юборилган. Бюллетенда штат даражасида ва маҳаллий даражадаги номзодларнинг узун рўйхати ҳамда уларни тасдиқлаш ёки рад этиш масалалари, шу жумладан, ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга партияларнинг президентликка номзодлари ва АҚШ Сенатига очиқ праймеризлар учун икки нафар энг яхши номзодларни аниқлашга доир маълумотлар акс этган.

Жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон МСК делегацияси хорижий кузатувчилар гуруҳи таркибида Лос-Анжелесдаги жамоат кутубхонасида ташкил этилган овоз бериш марказига ташриф буюрди, у ерда марказ ходимлари ва сайловчилар билан суҳбатлашишди ҳамда махсус электрон овоз бериш ускуналари ёрдамида овоз бериш жараёнларини кузатди.

Фото: Марказий сайлов комиссияси

Шу куннинг ўзида хорижий кузатувчилар гуруҳи ВСАП (Вотинг Солутионс фор Алл Пеопле) операцион маркази фаолияти билан танишди. Операцион марказ электрон овоз бериш ускуналари ва сайловчиларни онлайн рўйхатга олиш мосламаларини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва уларни овоз бериш жараёнларига тайёрлаш, шунингдек, овоз бериш марказларида уларнинг ишлашини мониторинг қилинишини таъминлайди.

Ташриф дастурига мувофиқ, АҚШ сайловларида қўлланадиган замонавий сайлов технологияларини ўрганишга оид бошқа тадбирлар ҳам кўзда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: