13:11 | 01.02.24

                       

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Мусулмон оқсоқоллар кенгашига аъзо бўлди

Кенгаш бош котиби Нуриддин Холиқназаров билан ҳамкорликни сабрсизлик билан кутаётганини айтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Мусулмон оқсоқоллари кенгашига аъзо бўлди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Қайд этилишича, Ал-Азҳар имом-хатиби, Мусулмон оқсоқоллари кенгаши раиси доктор Аҳмад Ат-Тоййиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаровни Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзоси этиб тайинлаган.

Мусулмон оқсоқоллари кенгаши бош котиби, Муҳаммад Абдулсалом Ўзбекистон Ҳукумати ва шайх Нуриддин Холиқназаровни ушбу тайинлов билан табриклади.

«Ўзининг бой тарихи, ранг-баранг мероси ва чуқур интеллектуал, маданий ва диний таъсирга эга бўлган мероси билан Марказий Осиёда Мусулмон оқсоқоллар кенгашининг роли ва фаолиятини ошириш мақсадида шайх Нуриддин Холиқназаров билан ҳамкорлик қилишни сабрсизлик билан кутяпмиз. Бу ҳамкорлик, шунингдек, динлараро мулоқот, бағрикенглик, жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлаш ҳамда ўзаро ҳурматни ривожлантиришга қаратилган», – дейди у.

Маълумот учун, Мусулмон оқсоқоллар кенгаши Абу-Дабида 2014 йилда Ал-Азҳар бош имоми доктор Аҳмад Ат-Тойиб раислигида ташкил этилган мустақил халқаро ташкилот ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16 миллион 600 минг сўм этиб белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: