9:13 | 25.02.24

                       

Ўзбекистон–Польша ишбилармонлар кенгаши ташкил этилади

Польша Савдо-саноат палатаси раиси Марек Клочко кимё, тўқимачилик, фармацевтика, косметика соҳаларида Польша бизнесининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши юқорилигини таъкидлади.

22 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва Польша Савдо-саноат палатаси раиси Марек Клочко ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Фото: Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати

Учрашув давомида Марек Клочко Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади ва кимё, тўқимачилик, фармацевтика, косметика соҳаларида Польша бизнесининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши юқорилигини таъкидлади.

Шунингдек, 2024 йил март–апрель ойларида Польша тадбиркорлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилаётганлигини ва юқоридаги соҳаларга оид кўргазмаларда қатнашиш истагини билдирилди.

Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон–Польша ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ҳамда ушбу кенгашнинг биринчи йиғилишини 2024 йил центябр ойида кенгайтирилган таркибда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: