21:51 | 01.03.24

                       

Ўзбекистон Россия музейларига маданий меросга оид китоблар совға қилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Бутунроссия декоратив-амалий ва халқ амалий санъати музейи ҳамда Халқ санъати давлат музейига Ўзбекистон маданий меросга оид китоблар совға қилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Москва музейларига «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» китоб-альбомларини совға қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон элчихонаси матбуот хизматига таяниб, «TACC» хабар берди.

Маълум бўлишича, китоблар Бутунроссия декоратив-амалий ва халқ амалий санъати музейи ҳамда Халқ санъати давлат музейи раҳбариятига равишда тақдим этилган. «TACC»га кўра, 50 жилдлик «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» китоб-альбомлари нашр этилган. Шунингдек, элчи ушбу тадбир Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқаларни чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлишига умид билдиргани айтилган.

«50 жилдлик китоб-альбомларнинг тақдимоти шунчаки хайрия акцияси эмас, балки Ўзбекистон ва Россия тарихи, анъаналари ва маданияти ўртасидаги кўприкдир», — дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: