16:13 | 06.02.24

                       

Ўзбекистон собиқ бош вазир ўринбосари Москвада вафот этди

Ўзбекистон собиқ бош вазир ўринбосари Валерий Атаев вафот этди. У 2009 йилда Москвага жўнаб кетган. Унга нисбатан жиноий иш очилгани бунга сабаб қилиб кўрсатилади.

Валерий Атаев 75 ёшида Ленинский проспектидаги квартирасида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Хабарга кўра, Атаев табиий сабабларга кўра вафот этган, аммо полиция томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Валерий Атаев 1990 йилларда Ўзбекистон энергетика вазири бўлган. Кейинчалик бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2009 йилда Москвага жўнаб кетган. Унга нисбатан ўғирлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш очилгани бунга сабаб қилиб кўрсатилади.

Валерий Атаев Москвада қўлга олинган, аммо аллақачон Россия фуқаролигини олишга улгургани сабабли жазодан қутилиб қолган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: