16:13 | 02.02.24

                       

«Ўзбекистон темир йўллари» ходимларига ойлик тўланмаётгани айтилган хабарга изоҳ берди

Компания иш ҳақи тўловлари бўйича қарздорликлар мавжуд эмаслигини айтмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ижтимоий тармоқларда компания ходимларига иш ҳақи тўламаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2023 йил 31 январ ҳолатига иш ҳақи бўйича қарздорликлар тўлиқ тўлаб берилган. Айтилишича, Бугунги кунда жамиятнинг ишчи ходимлар олдида иш ҳақи тўловлари бўйича қарздорликлар мавжуд эмас.

Шунингдек, иш ҳақи бўйича тўловлар жамият тармоқ келишуви бўйича белгиланган муддатларда тўлаб берилаётганлиги маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: